Роберт Левандовски қаторасига 6-йил Польшада энг яхши футболчи бўлди

 

Польша терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски қаторасига олтинчи йил Польшада энг яхши футболчи деб топилди.

Левандовски ушбу натижани қайд этган биринчи польшалик футболчига айланди.  Сўровнома якунига кўра, иккинчи ўрин “Монако” ҳимоячиси Камиль Глик, учинчи ўрин “ПСЖ” аъзоси Гжегож Криховякка насиб қилди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Роберт Левандовски“Бавария” таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.