Роберт Уиттакер Ҳамзат Чимаевга қарши жанг режасини ошкор қилди
Ўрта вазн тоифаси(84 кг)да собиқ UFC чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер(26-7) чечен жангчиси Ҳамзат Чимаев(13-0)га қарши жанг режасини ошкор қилди.
“Бу йигитга қарши жангга тайёрланиш учун асосан иккита йиғиндан ўтдим. Ўйлайманки, маҳорат бўйича мен ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ даражадаман. Назарий жиҳатдан Ҳамзат билан жангга имкон қадар яхши тайёрландим. Катта эҳтимол билан, Чимаев жангни тез якунлашни афзал кўради ва курашга дастлабки раунддаёқ киришади. Ягона савол шундаки, у биринчи раундда қанча куч сарфлайди. Агар мен баҳс бошидаёқ бунга тайёр туриб, ўзимни ҳимоя қила олсам, ғалабага эришишим мумкин. Чунки кейинги раундларда Ҳамзат чарчаган бўлади”, — дея Робертнинг сўзларини келтирди BJ Penn портали.
Фикрлар