Роберт Уиттакер учун ўрта вазндаги энг хавфли рақиб ким?
Ўрта вазн тоифаси(84 кг)да собиқ UFC чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер мағлубиятсиз серия қайд этаётган Хамзат Чимаeвни дивизиондаги энг хавфли рақиб, дея атади.
“Аввал Чимаевни енгишим керак. Хамзат ҳозирда ўрта вазн тоифасида энг хавфли жангчи ҳисобланади, шунинг учун диққатимни жамлаб, яхшироқ ҳаракат қилишим зарур”, – деди Уиттакер MMArcade Podcast да.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Чимаев ўрта вазндаги рейтингда 11 ўринни эгаллаб турибди. Уиттакер учинчи ўринда. Чемпион эса Дрикус дю Плесси. Ҳамзат(13-0) ва Роберт(26-7) октабрь ойида "UFC 308" мусобақасида учрашиши режалаштирилган.
Фикрлар