Роберт Уиттакер Хамзат Чимаев билан боғлиқ ҳолатга жентельменларча жавоб берди!
Роберт Уиттакер Ҳамзат Чимаевнинг касаллик туфайли жанг қила олмаганлигига ўз муносабатини билдирди.
"Мен бу ҳолатдан унчалик ҳам ҳафа эмасман. Аксинча унга ҳамдардман ва тезроқ соғайиб кетишини хоҳлайман. Биз шунчаки кўнгил очар шоу иштирокчиларимиз, шу сабабдан бир-биримизга рақиб сифатида қараймиз. Аммо қафасдан ташқарида биз барибир инсонлармиз. Мен унга тезроқ соғайиб кетишини ва доимо соғ-саломат бўлишини хоҳлайман",-деди Уиттакер.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Уиттакер 22 июнь куни Саудия Арабистонида Хамзат Чимаев билдан жанг қилиши керак эди. Бироқ, Чимаев жароҳат сабабли жангдан ечилди ва унинг ўрнига Икрам Алиаскеров Уиттакер билан тўқнаш келадиган бўлди.
Фикрлар