Роберто Карлоснинг рекордига бир қадам қолди

“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида “Аталанта” (3:1) дарвозасини ишғол қилди.

Эътиборлиси, испаниялик футболчи шу тариқа ўзининг ЕЧЛдаги голлари сонини 15 тага етказиб олди ва мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳимоячи - Роберто Карлосга (16) яқинлашиб олди. У кейинги голи орқали бразилиялик футбол афсонасининг рекордини такрорлаши мумкин.

Рамос жорий мавсум “Реал” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!