Роберто Манчини: Балотелли янада яхшироқ ўйнай олади
Ads

 

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберо Манчини Саудия Арабистонига қарши (2:1) ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирар экан, беллашувда голлардан бирига муаллифлик қилган Марио Балотелли ҳақида фикр билдирди.

“Балотелли янада яхшироқ ўйнай олади, анча яхшироқ. Биринчи бўлимда у анча ҳаракат қилди. Гол урди ва бу ҳужумчи учун ўта муҳим. Албатта, у бундан кўпига қодир.

Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 16 та зарба бердик ва 11 та бурчак зарбасига эга бўлдик. Бу шунчаки ажойиб. Аммо танаффусдан кейин йигитларда чарчоқ сезилди ва ўйин темпи тушди. Катта танаффусдан кейин ғалаба қозониш ёқимли”, – деди Манчини.

 

Минбар

Барча блоглар