Роберто Манчини "ЖЧ-2026"да ҳам Италия терма жамоасига устозлик қилади

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини мамлакат футбол федерацияси билан тузган амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

56 ёшли мутахассис ва федерация ўртасидаги янги келишув АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган “ЖЧ-2026” охиригача амал қилади. Манчинининг маоши йиллик маоши эса уч миллион еврони ташкил қилади.

Роберто Манчини 2018 йилдан буён Италия терма жамоасига устозлик қилмоқда. Унинг бошчилигида Италия терма жамоаси ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Италия терма жамоаси “Евро-2020”нинг “А” гуруҳида Швейцария, Туркия ва Уэльс терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!