
Роберто Манчини: "Зиданнинг истеъдодини аввал мен билганман"
Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини ўзининг ёш иқтидорларни эрта таниш қобилияти ҳақида гапирди.
"Мен бошқалардан аввал футболчиларни пайқашни ҳали ўйинчи бўлган пайтимдаёқ бошлаганман. Масалан, биринчи бўлиб Зиданни кўрганман ва уни "Сампдория"га чақирмоқчи бўлганман. Шунингдек, Криштиану Роналдуни ҳам кузатганман. Мен жуда кўп ўйинларни томоша қилганман — кўзим ўрганган эди.
Пафунди ҳақида гапирадиган бўлсак (у 2022 йили 16 ёшида Италия терма жамоаси сафида дебют қилган), бу бир турдаги тажриба эди. Лекин нега шундай истеъдодли 18 ёшли ўйинчи ҳали ҳам А Серияда ўйнамайди?" — деди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини 1982 йилдан 1997 йилгача "Сампдория" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар