Робиньо Жепаровнинг собиқ жамоасига келиши мумкин

Бразилиялик машҳур ҳужумчи Робиньо фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 36 ёшли футболчининг хизматларига “Истиқлол” клуби жиддий қизқиш билдира бошлаган.

Маълумот учун, Робиньонинг сўнгги жамоаси Туркиянинг “Истанбул” клуби бўлган. У сўнгги мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Робиньо фаолияти давомида "Реал", "Манчестер Сити" ва "Милан" каби гранд клубларда ўйнаган. Бразилия терма жамоаси сафида эса 100 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 26 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!