Родри белини операция қилдирди
«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Родри белидаги жароҳати бўйича муваффақиятли операция қилдирди. The Athletic нашри ёзишича, футболчига қисқа реабилитация даври талаб этилади ва у 16 август куни «Арсенал»га қарши ўтказиладиган Англия Суперкубоги учрашувигача тўлиқ шаклга кириши кутилмоқда.
Манба маълумотига кўра, Родри маълум вақтдан бери бел соҳасида ноқулайлик сезиб юрган, операция эса айнан шу муаммони бартараф этиш мақсадида амалга оширилган.
2025/2026 йилги мавсумда яримҳимоячи «шаҳарликлар» сафида 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Испания терма жамоаси билан бирга у 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Родри Мадриднинг «Реал» клуби билан шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар