Родри: "Биз чемпионлик учун келганмиз"

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Франция терма жамоаси билан бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Франция – дунёнинг энг яхши икки жамоасидан бири ҳисобланади. Улар бир неча йиллардан бери ўз даражасини кўрсатиб келмоқда ва ажойиб жисмоний тайёргарликка эга ҳамда қарши ҳужумларда ажойиб ҳаракат қилади. Францияда кўплаб иқтидорли футболчилар бор. Аммо биз улардан қўрқмаймиз. Биз бу ерга чемпионлик учун келганмиз", - дея Родрининг сўзларини келтирди УЕФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашуви бугун тунги соат 00:00да старт олади. Беллашувга Мюнхендаги "Альянц Арена" мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!