Родри: "Бу мен учун шараф"
Хабарингиз бор, Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Родрининг ўз шу хабарларга ўз муносабатини билдирди.
"Реал" тарихдаги энг нуфузли клуб, шу билан бирга муваффақиятли жамоа ҳам ҳисобланади. Бундай клуб менга қизиқиш билдирган экан, бу мен учун ҳар доим шараф. Энг асосийси буни эътибордан четда қолдириб бўлмайди" - деди "шаҳарликлар" футболчиси.
Маълумот ўрнида, "Манчестер Сити" аъзоси бир неча ҳафта олдин тиззасидан оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Родри 28 октябрь куни "Олтин тўп" соврини ҳам қўлга киритди.
Фикрлар