Родри оғир жароҳат олишнинг фойдасини айтди

  • 4 сентября, 21:16
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси, "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби Родрининг фикрича, 2024 йил сентябрь ойида олган хочсимон пайлари узилиши унинг фаолиятини узайтиришга қодир.

Tecno

"Менимча, бу жароҳат менинг спорт карерамни узайтиради, чунки бу менга ёқадими ёки йўқми, лекин мен бир йилдан бери оёқларим ва танамга дам бердим.. Кўриниб турибдики, ҳеч ким бундай жароҳат олишни истамайди, бироқ бунинг ижобий томони бор.." - дея Родрининг сўзларини келтиради City Xtra X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Хочсимон пайлар узилиши туфайли испаниялик футболчи ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 110 млн еврони ташкил этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию