Родри қўшниларини дрон орқали кузатганликда айбланмоқда
Манчестер полицияси “Манчестер Сити” футболчиси Родрига нисбатан текширув бошлади.
Футболчининг турар жой мажмуасидаги қўшнилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, у дронни уларнинг ойнасига жуда яқин учириб, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганини айтган.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Родри пентхаусидаги балконида дронни бошқариш пульти билан тушган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан кейин текширув бошланган.
- Телевизор томоша қилаётганингизда ойнадан бир метр нарида дронни кўриш — бу кутилмаган ҳолат, - дейди Родри қўшниларидан бири.
Бу сўзларни The Sun нашри келтирди.
Полицияга мурожаат қилишдан олдин уйда яшовчилар бу ҳолатни гуруҳ чатида муҳокама қилган ва бинодаги консьержга шикоят билдирган.
Фикрлар