Родри "Реал"га ўтиш ҳақидаги гапларга изоҳ берди

"Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг "Реал" клубига эҳтимолий ўтиши ҳақида тарқалган гап-сўзларга муносабат билдирди.

Футболчининг сўзлари аввалроқ "қаймоқранглилар"га ўтишга ишора сифатида қабул қилинган эди. Бироқ Родри бу ҳолатни рад этди.

"Реал"га ўтиш? Мен одамлар сўзларни контекстдан узиб олиб, 50 дақиқалик интервьюни ўзлари хоҳлаганча талқин қилишларига кўникиб кетганман. Очиги, мен бундай гапларга энди эътибор ҳам бермайман", – деди Родри журналистлар билан суҳбатда.

Ушбу фикрлар Испания терма жамоасининг Сербияга қарши ўртоқлик учрашувидан (3:0) сўнг билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" клуби узоқ вақтдан бери 29 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдириб келмоқда ва сўнгги вақтларда бу маълумотлар бир қатор ишончли манбалар томонидан ҳам тасдиқланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!