Родриго Жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин

  • 9 сентябрь, 13:24
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти сентябрь ойида жамоага чақирилмаган "Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго ҳақида фикр билдирди.

- Родригонинг жамоа ўйинига ҳисса қўша олиши ҳақида айтилаётган гапларнинг барчаси тўғри. Аммо ҳозирда биз 70 нафар футболчини баҳоламоқдамиз. Уларни жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик жиҳатдан кузатиб, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун рақобатбардош жамоа тузмоқчимиз. Ҳеч қандай имтиёзли ўйинчи йўқ. Майдон - ҳеч қачон янглишмайдиган ҳакамдир, - дея таъкидлади Анчелотти.

Бразилия терма жамоаси сафида 24 ёшли Родриго 33 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урган ва 1 та голли узатма берган. Таъкидлаш жоизки, Хаби Алонсо "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимини эгаллагач, Родриго асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Айнан шу сабабли футболчи терма жамоага чақирилмади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!