Родриго: "Неймар менга терма жамоадан кетаётганини айтди"

Бразилия терма жамоаси ва "Реал" клуби вингери Родриго Неймар ҳақида гапириб ўтди. Айтишича, у тез орада терма жамоадан кетишини маълум қилган.

"Неймар менга терма жамоадан кетаётганини айтди. Ундан қолган 10-рақам эса менга берилиши кўзда тутилган экан. 

Мен ҳеч нима дея олмадим. Ҳижолат бўлдим, кула бошладим. Аммо гапиришга журатим етмади. 

Кейин мен у ҳали ўйнаши кераклиги, ҳозир жамоадан кетмаслигини исташимни айтдим. Шундан сўнг у кулиб юборди", - деди "Реал"нинг ўнг қанот ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Неймардан олдин Бразилия терма жамоасининг 10-рақамли либоси остида Пеле, Зико, Ривалдо ва Роналдиньо каби афсоналар ҳаракат қилган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!