CHERY AUTO

АПЛнинг бирданига олтита топ клуби "Реал" вингери Родригони ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Tecno

"ТЕАМtalk" нашри берган маълумотга кўра, бразилиялик футболчининг трансферини "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Челси", ва "Тоттенхэм" клублари кўриб чиқмоқда. Родриго ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Бунга сабаб мундиал олдидан футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни мақсад қилган. Аммо "қироллик клуби" бразилияликни қўйиб юбориш ниятида эмас. Шунинг учун бу трансферни қишда амалга ошириш қийин бўлади. "Реал" вингери ортидан камида 80 миллион евро ишлаб олмоқчи. АПЛ клублари вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. 

24 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 80 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Родриго жорий мавсум Хаби Алонсо қўл остида 19 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!