Родригони январда оладиган икки клуб топилди

  • 5 декабрь, 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг икки қудратли клаби – “Ливерпуль” ва “Арсенал” қишки трансфер ойнасида Мадриднинг “Реал” жамоасини тарк этиши мумкин бўлган қанот ҳужумчиси Родриго Гоэс учун таклиф тайёрламоқда.

Tecno

Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар даъвогарларга, агар таклиф уларни қаноатлантирса, 24 ёшли футболчини сотиш имкониятини кўриб чиқишларини маълум қилган.

Трансфер бўйича экспертлар “Реал” Родриго учун 85-90 миллион евро атрофида бадал пули талаб қилади.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 15 та ўйинда иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!