Родригонинг “тагига сув қуядиган” ўйинчи келди

CHERY AUTO

“Реал”нинг машҳур ҳужумчиларидан Родриго Гоэс келаси мавсум бошлангунга қадар Мадридни тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар кўпайиб қолди.

Tecno

Экспертларнинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” яқинда Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоасидан 17 ёшли Франко Мастантуонони олиб келгани бразилиялик футболчининг ўйин вақтига таъсир ўтказади.

Чунки мадридликлар узоқ муддатли битим тузган аргентиналик ҳужумкор футболчи учун 60 миллион евро сарфлади ва табиийки, қимматга келган ўйинчини дебют мавсумидаёқ майдонда синаб кўради.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, ҳужум чизиғида рақобатнинг янада ошгани 24 ёшли Родригони бошқа клуб танлашга мажбур қилиши мумин. Қолаверса, “Реал” раҳбарияти ҳам Родриго бўйича 100 миллион евродан бошланган таклифларни қабул қилишга тайёрлигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!