Рожа Наингголлан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Ads

"Рома" клуби ва Бельгия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Рожа Наингголлан терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. 

"Юрагимдаги дард билан айтаманки, термада халқаро ўйинлардаги фаолиятни тўхтатаман. Доимо жамоам учун чин дилдан ёрдам бериб келдим. Афсуски, бу айрим инсонлар учун етарли бўлмабди. Бугундан бошлаб Бельгия терма жамоасининг ашаддий мухлисига айланаман", – дея пост қолдирган футболчи инстаграмдаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Рожа Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун кенгайтарилган таркибига киритилмаган.