Рожер Федерер эртага ўзбекистонлик теннисчига қарши кортга чиқади

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Парижда ўтказилаётган Франция очиқ чемпионати – “Роланд Гаррос-2021” мусобақасининг асосий даврасига йўл олди. Айни пайтга келиб, ҳамюртимизнинг ушбу босқичдаги рақиби аниқ бўлди.

Унга кўра, Истомин асосий даврани швейцариялик машҳур теннисчи - Рожер Федерерга қарши бошлайди. “Катта дубулға” турнирларининг 20 карра ғолибига қарши кечадиган баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олиши кутилмоқда.

Истомин ва Федерер шу пайтгача ўзаро 7 марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг барчасида Федерер ғалаба қозонган.

Яна бир жиҳати, ҳамюртимиз фаолиятидаги илк “Катта дубулға” турнирини 2006 йил АҚШ очиқ чемпионатида айнан Рожер Федерерга қарши бошлаган эди.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!