Рожер Федерернинг "Ролан Гаррос"даги дебютига 21 йил бўлди

Рожер Федерер "Катта дубулға" туркумидаги мусобақада дебют қилганига бугун 21 йил бўлди. Аниқроғи, у 1999 йилнинг 25 май куни "Ролан Гаррос" турнири ташкилотчилари томонидан берилган "wild card" орқали чемпионатнинг илк даврасида иштирок этган.

Ушбу босқичда рейтинг жадвалида 111-поғонада бораётган Рожер ўша пайтда дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси ҳисобланган Патрик Рафтерга қарши кортга тушиб, якунда 7:5, 3:6, 0:6, 2:6 ҳисобида таслим бўлган.

Илк турнирда мағлуб бўлган, Р.Федерер ҳисобида бугунги кунда 362 та ғалабали ўйин ҳамда 20 та "Катта дубулға" соврини мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!