Рокки Бальбоанинг рақиби "Мадримов – Кроуфорд" жанги учун ўз тахминларини билдирди

Собиқ жаҳон чемпиони, Рокки Бальбоа фильмида суръатга тушган ва ўша машҳур Рой Жонснинг эпопеясига якун ясаган боксчи Антонио Тарвернинг таъкидлашича, Теренс Кроуфорд(40-0, 31 KO) 3 август куни бўлиб ўтадиган баҳсда Исроил Мадримов(10-0-1 N/C, 7 KO)ни мағлуб этиш учун барча қобилиятидан фойдаланиши керак.

Тарвернинг айтишича, Мадримов билан очиқ жанг қилиш яхши ғоя эмас. Чунки у "Канело" Алварес каби кучли панчер. 13 ойлик танаффусдан сўнг, 37 га яқинлашган Кроуфорд оғир зарбаларни кўтара олмайди.

 "Менимча, Мадримов билан жанг қилиш Кроуфорднинг фикри бўлмаган.  Тахминан, бу муҳтарам Турки Ал Шейхининг фикри эди. Агар танлов Кроуфордга боғлиқ бўлганида, у сумкани олиб, нафақага чиқиш учун тўғридан-тўғри "Канело" билан жангга борган бўларди, бироқ у бироз пул ишлашни хоҳламоқда. Исроил қўллари узун, кучли рақиб. Икки қўлда ҳам кучли зарбага эга. Аммо Кроуфорд ўз истеъдодидан тўғри фойдаланиб, яхши ҳимоя стратегиясини қўллай олса, жангни назорат қилиши мумкин. Кроуфорд учун бу баҳс жуда қийин бўлади. Чунки рақиби босим билан узоқдан кучли зарбалар берадиган боксчи. Теренс оғир карвон, ёши каттароқ ва шу боис, рингда кам ҳаракат қилади. Унинг мазкур жангда ғалаба қозонишига бу омиллар жуда катта қаршилик қилиши мумкин.

Аммо Мадримовда ҳам камчилик бор. У унчалик тезкор эмас. Озгина шошқалоқ холос. Агар Теренс ўз ритмини топса, ўзи хоҳлаган нарсани қила олади, деб ўйлайман. Исроилнинг потенциал жанг услуби Кроуфордга қарши ишламаслиги мумкин", – деди Антонио Тарвер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!