"Roland Garros". Аёл теннисчилар ўз даражасида старт олди

"Roland Garros" турнирининг аёллар ўртасидаги беллашувларида ҳам кучлилар номи тобора аниқлашиб бормоқда. Асосий баҳсларнинг илк кунида асосан кутилган натижалар қайд этилди.

Чехиялик Петра Квитова француз теннисчиси Осеан Доданни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, нидерландиялик Кики Бертенс Украинадан ташриф буюрган Катарина Завацкая устидан 2:6, 6:2, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, америкаликлар қарама-қаршилигида Кристи Ан билан баҳс олиб борган Серена Уильямс 7:6, 6:0 натижа билан кейинги босқич чипталарини ўзиники қилди. Серена каби биринчи сетни қийинчилик билан ўз номига ёздириб қўйган Элина Свитолина россиялик рақибаси Варвара Грачёвани икки сет якунига кўра, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан юқоридаги теннисчилар турнирда ўз юришларини муваффақиятли бошлаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!