"Roland Garros". Аёллар баҳсларидаги ғолиб номи 2 сетда аниқланди

Теннис бўйича "Катта дубулға" таснифидаги "Ролан Гаррос" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда мусобақанинг 1-рақамли ракетка устаси Ига Швёнтек АҚШ шарафини ҳимоя қилган 18-тартиб рақамдаги Кори Гауффга қарши кортга чиқди. Ўйин кутилганидек, польшалик теннисчининг катта устунлиги остида ўтди ва фаворит якунда 6:1, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот учун, Франция очиқ чемпионатининг эркаклар беллашувлари финали бугун, 18:00 да старт олади. Унда Надаль ҳамда Каспер Рууд ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!