"Roland Garros". Истомин-Федерер учрашуви 3 сет давом этди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Денис Истомин "Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионатида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақа асосий тўрининг биринчи раундидан ўрин олган учрашувда вакилимиз 8-тартиб рақам остида сараланган Рожер Федерерга қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган ўйинда тажрибали "Маэстро" 6:2, 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Федерер 2-босқичга йўлланмани қўлга киритди. Энди у хорватиялик Марин Чилични синовдан ўтказади. Беллашув 2 июнь санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
abduxoliq
05/07/2021 10:08
O‘zbek xalqi va muxlislarinh sen bilan
&
abduxoliq
05/07/2021 10:08
Dinis olg‘a