"Рома" "Бетис"нинг икки нафар футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Римнинг "Рома" клуби "Бетис"нинг икки нафар футболчисига қизиқиб қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра гап дарвозабон Пау Лопес ва ҳимоячи Марк Бартра ҳақида кетмоқда. Испан клуби эса ушбу футболчиларни фақатгина шартномасида кўрсатиб ўтилган товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш керакки, Лопеснинг товон пули 30, Бартраники эса 60 млн еврони ташкил этади.

Маълумотларга кўра римликлар 24 ёшли дарвозабон учун 20 млн, 28 ёшли ҳимоячи учун эса 25 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!