"Рома" бош мураббийлиги учун яна бир номзод пайдо бўлди

Кристиан Пануччи "Рома" бош мураббийлиги учун номзодлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу ҳақда TMW нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, 45 ёшли италиялик мутахассис айни дамда Албания терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” Пануччи учун бегона эмас. Боиси, у 2001-2009 йилларда “бўрилар” шарафини ҳимоя қилган. 229та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!