"Рома" бугун "Ливерпул"га мухлислик қилади. Чунки...

"Рома" клуби бугун бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финал учрашувида “Ливерпул”га мухлислик қилади.

Il Romanista нашрининг хабар беришича агар мерсисайдликлар мусобақа ғолиблигини қўлга киритишса, “Рома”дан сотиб олинган Муҳаммад Салоҳ ва Алиссонлар билан имзоланган келишувга кўра римликларга 5 млн евро миқдорда бонус тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” ўртасидаги финал баҳси Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!