Ads

 

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Итурбе фаолиятини А сериянинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

Football Italia футболчига “Торино” ва “Женоа” клубларидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Нашрда хабар келтирилишича, йуқоридаги клублар парагвайлик футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни кўзлаб турибди.   

Қайд этиш жоиз, футболчи ўтган мавсумда ички чемпионати баҳсларида 5 ўйинда майдонга тушган, холос.