"Рома" ҳам Конте учун курашга қўшилди
"Челси" ва "Ювентус" клублари, шунингдек, Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Антонио Конте "Рома"да иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар аллақачон ўзаро ҳамкорлик масаласида музокаралар ўтказишган. Таъкидлаш керакки, 49 ёшли италиялик мутахассисга шунингдек "Интер" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “бўрилар” мавсум ўртасида Эусебио Ди Франческони истеъфога чиқаришган эди. Айни дамда "Рома"ни Клаудио Раньери бошқармоқда. Унинг шартномаси эса мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар