"Рома" ҳимоячиси "Челси"га кўчиб ўтишга яқин турибди

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси  Костас Манолас мавсумлар оралиғида "Челси"га кўчиб ўтиши мумкин.

Sky Italia нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 27 ёшли грециялик футболчи учун римликларга 38 млн евро таклиф қилишга тайёр. Айтиш керакки, Маноласнинг шартномасида ҳам айнан мана шунча товон пули белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Манолас “Рома” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!