"Рома" ҳужумчиси клуб тарихига кирди!
"Рома" А Серия 30-турида азалий рақиби "Лацио"дан 3:0 ҳисобида устун келди.
Римликлар юлдузи Тэмми Абраҳам биринчи таймдаёқ икки бор "бургутлар" дарвозасини ишғол этиб, жорий мавсум клуб сафида урган голлари сонини 23 тага етказиб олди. Шу тариқа, англиялик ҳужумчи "бўрилар" таркибидаги дебют мавсумида киритилган голлар сони бўйича рекордни янгилади.
Аввалги энг яхши натижа Винченцо Монтелла ҳамда Габриэль Батистутага тегишли эди. Ҳар икки футболчи Римдаги илк мавсумида 21 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.
24 ёшли форвард учун ҳали мавсум якунланмаганини ҳисобга олсак, у ўз кўрсаткичини янада яхшилаб олиш имкониятига эга.
Фикрлар