“Рома” ҳужумчисини сотмайдиган бўлди

“Рома” раҳбарияти 23 ёшли универсал ҳужумчи Николо Дзаньолони ўз сафида олиб қоладиган бўлди.

Римликлар Англия премьер-лигаси вакили “Тоттенхэм”нинг Дзаньоло бўйича таклифини қабул қилмади ва инглизларга рад жавобини берди.

Маълумотларга қараганда, Антонио Конте жамоаси Николони бир мавсум ижарага олиб, кейинчалик уни 23 миллион евро эвазига трансфер қилишни режалаштирган эди. Лекин бу таклиф “Рома” мутасаддиларига маъқул келмади.

Дзаньоло 2018 йилдан бери “Рома” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шундан бери италиялик футболчи жами 111 та учрашувда қатнашиб, 22 та гол муаллифи бўлган.

Дзаньоло 2020-2021 йиллар давомида икки маротаба оғир жароҳат олиб, яна тикланиб олишга улгурди. Бу футболчига “Ювентус” ҳам даъвогарлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!