
"Рома" иштирокидаги баҳс олдидан жанжал юзага келди
"Лацио" ва "Рома" мухлислари А Сериядаги дерби олдидан тартибсизлик уюштирди.
"Rai News 24" нашрининг хабар беришича, ўйин олди бўлиб ўтган тартибсизликлар тахминан 500 нафар "Рома" мухлисларининг (кўпчилигининг юзи ёпиқ ҳолда) "Лацио" мухлислари тўпланадиган жойга йўл олиши билан бошланган.
Маълум қилинишича, Римдаги "Олимпия" стадиони яқинидаги Кардинал Консалви майдонида мухлислар полиция ходимларига тош, шиша идишлар, петардалар ва ҳатто гайка калитларини отишган. Шунингдек, "Лацио"нинг бир неча юз мухлиси Мулвий кўпригида полиция билан тўқнашгани ҳам маълум бўлди.
Тўқнашувлар пайтида ахлат қутилари, яқин атрофдаги муассасаларнинг стол ва стуллари ағдарилган, бир нечта автомобилга зарар етказилган. Бундан ташқари, стадион яқинидан тўқмоқлар ва темир қувурлар топилган.
Полиция тартибсизликларни бостириш учун сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди. Воқеалар натижасида 13 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳат олгани хабар қилинмоқда.
Фикрлар