"Рома" кимлар билан шартномани узайтириши мумкин?
Италиянинг машҳур La Gazzetta dello Sport нашри "Рома"нинг қайси футболчилар билан шартномани узайтириш имконияти мавжудлиги ҳақида ўз муносабатини билдирди.
Дзаньоло: Футболчининг шартномаси 2024 йилда тугайди ва томонлар аллақачон ушбу келишувни узайтириш бўйича музокараларни бошлашган. Дзаньоло янги шартномага бўйича “Рома”дан йилига 4 миллион евро ва жамоа унинг атрофида тузилишини истайди. Тиаго Пинто эса клуб хўжайини Фридкинсдан бу борада “яшил чироқ” кутмоқда, аммо, улар шартномаларни муҳокама қилишни мавсум охирига қўйишга одатланган.
Смоллинг ва Матич: Ҳар иккала футболчининг шартномасида ўзаро келишув асосида шартномани узайтириш бўйича банд мавжуд. Бунинг учун улар мавсумнинг камида тенг ярим учрашувларида иштирок этиши керак. Аммо бу ҳолатда Матичдан фарқли равишда, Смоллинг келишувни ўз хоҳишига кўра узайтириш ҳуқуқига эга.
Эл Шааравий: Италиялик футболчининг шартномаси июнь ойида якунига етади. У жамоада қолишни истамоқда, аммо “Рома” бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай "сигнал" бермади.
Белотти: Ҳужумчининг шартномаси муайян ўйинлар сонига эришгандан сўнг янгиланади, аммо юқорида таъкидланганидек, "Рома" ўзи истаган вазиятдагина футболчилар билан шартномани узайтиради.
Залевски: “Бўрилар” истеъдодли футболчини рағбатлантириш учун унинг шартномасини янгилашмоқчи. Унга кўра, футболчининг маоши йилига 500 минг евродан 1,2 млн еврогача оширилади.
Фикрлар