“Рома” Маҳрез ўрнига Насрини харид қилади
Ads

“Рома” клуби вакиллари “Лестер” билан Рияд Маҳрез трансфери борасида келиша олмаса, “Манчестер Сити”дан Самир Насрини харид қилишга уриниб кўради.

30 ёшли франциялик футболчининг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси яна икки йилдан сўнг якунига етади. Унинг маоши ҳафтасига 170 минг фунтни ташкил қилади. Шунингдек, Хосеп Гвардиола ҳам Насрига асосий таркибдан жой бермоқчи эмас. Футболчи ўтган мавсумни “Севилья”да ижара асосида ўтказган.

Аввалроқ “Рома” спорт директори Мончи Маҳрез борасида иккита таклиф юборгани ва “Лестер” буларни рад қилганини таъкидлаб ўтган эди.