“Рома” Милан клублари билан “Челси” ўйинчисини талашяпти

“Челси” ҳимоячиси Трево Чалоба фаолиятини А Серияда давом эттириш имкониятига эга бўлди. Мамлакат чемпиони “Милан”, ўтган йилги чемпион “Интер” ва ўз олдига юқори мақсадларни қўя бошлаган “Рома” истеъдодли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун рақобатлашмоқда.

The Athletic нашрининг хабар беришича, “аристократлар” асосий таркибга киришга қийналаётган ўйинчини ижарага юбориб, ўйин амалиётини таъминлашни режалаштирмоқда.

“Челси” бу ҳимоячини ижарага оладиган жамоага келажакда уни сотиб олиш мажбурияти ёки ҳуқуқини бермайди.

23 ёшли футболчи фаолияти давомида клублар миқёсида 215 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ва 10 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!