
"Рома" "Милан"нинг собиқ дарвозабонини қўлга киритиш арафасида
Италиянинг "Рома" клуби колумбиялик дарвозабон Дэвис Васкес билан шартнома тузиш арафасида. Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар берди.
27 ёшли голкипер 3 кун аввал "Милан"ни эркин агент сифатида тарк этди ва аллақачон Римдаги тиббий кўрикдан ўтган.
Маълумотларга кўра, Васкес "Рома"да Миле Свилар учун ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Чунки асосий рақобатчи Пьерлуиджи Голлини жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Васкес "Эмполи" клубида ижарада тўп сурди ва 34 та ўйинда қатнашиб, 47 гол ўтказиб юборди, 6 марта эса дарвозасини дахлсиз сақлади. Дарвозабоннинг бозор қиймати Transfermarkt маълумотига кўра, 2 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, Васкес миланликларга 2023 йили келган эди.
Фикрлар