"Рома" мухлислари учун хушхабар!
"Рома" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум келаси ой сафга қайтади, дея ёзмоқда "Il Tempo" нашри.
Вейналдум ижара асосида ПСЖдан Рим клубига кўчиб ўтганди. Нидерландиялик футболчи августда оёғини синдириб олди ва ҳозир у тикланиш жараёнида.
Маълумотларга кўра, Вейналдум 22 январь куни А Серия доирасидаги "Специя"га қарши майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо жароҳати сабабли ЖЧ-2022ни ҳам ўтказиб юборди. Нидерландия термаси эса чорак финал босқичида Аргентинага ютқазиб, мундиал билан хайрлашганди.
Фикрлар