“Рома” ўз ҳужумчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди

CHERY AUTO

Италиянинг “Рома” клуби Ямайка терма жамоаси ҳужумчиси Леон Бэйли билан тузилган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда А Серия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Энди футболчи 2021 йилдан буён шартнома асосида ўйнаб келаётган “Астон Вилла” жамоасига қайтиб боради. Бэйлининг римликларга ижара асосида ўтгани ўтган йил август ойида маълум қилинган эди.

Маълумот учун, форвард А Серияда ўзини кўрсата олмади. У чемпионат доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, гол ёки ассист қайд этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!