"Рома" пешқадам, "Ювентус" охирги ўринда
La Gazzetta dello Sport нашри Италия А Сериясининг жорий мавсумида 90-дақиқадан сўнг энг кўп гол урган жамоалар рейтингини эълон қилди.
Эътиборлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Рома” ушбу рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. “Бўрилар” ҳозиргача асосий вақт якунланганидан сўнг нақд 7 та гол киритишган.
Бу борада кучли учликдан “Аталанта” ва “Удинезе” жой олган. Ушбу жамоалар ҳисобида 6 тадан гол бор.
Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:
Фикрлар