«Рома» «Порту» ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Рома» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида «Порту»нинг ёш португалиялик ярим ҳимоячиси Родриго Морани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Футбол бўйича инсайдер ва журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, римликлар 19 ёшли футболчи учун 25 миллион евро таклиф этган. «Порту» раҳбарлари эса бу трансфердан бироз кўпроқ даромад олишни истамоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Морага Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси «Порту» билан 2030 йил июнигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Родриго Мора Португалия чемпионатида «драконлар» сафида 28 та ўйин ўтказиб, бир гол урди ва бир марта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!