“Рома” ПСЖ футболчисига қизиқиш билдира бошлади

  • 18 июнь, 2018, 08:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг "Рома" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторега қизиқиш билдира бошлади.  Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “бўрилар” 28 ёшли аргентиналик футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишмоқчи ва бунинг учун Париж клубига 25 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, ушбу футболчига шунингдек "Вест Хэм" ва "Интер" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Пасторе якунланган мавсум ПСЖ сафида жами 37та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!