
"Рома" Саррини олиб келмоқчи
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Лондон клубини тарк этиши кутилмоқда.
Бундан эса "Рома" фойдаланиб қолмоқчи. Римликлар клубга Саррини олиб келишни режалаштирмоқда. La Gazzetta dello Sport нашри берган маълумотга кўра, бу мутахассис "Рома" учун асосий номзод бўлиб турибди.
Аввалроқ "Рома" мавсум якунига қадар Клаудио Раньерини мураббий сифатида таништирган эди. Сарридан ташқари, римликлар "Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини номзодини ҳам кўриб чиқмоқчи.
Фикрлар