“Рома” клуби раҳбарияти “Эвертон” форварди Мойзе Кин билан шартнома имзолашдан умид узмаяпти.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, римликлар 20 ёшли италиялик футболчини бир йилги ижарага олиб, кейинчалик уни 22 млн евро эвазига сотиб олиш таклифини билдиришмоқда. Бир йиллик ижара учун эса 2 млн евро беришмоқчи. Музокараларда Киннинг агенти Мино Райола ҳам иштирок этмоқда.

Мойзе жорий мавсум АПЛда 22 та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1 та гол урди холос. Унинг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. У мерсисайдликлар сафига “Ювентус”дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)