Ads

Рим клуби голландиялик футболчини "Марсел"га сотиш борасида келишувга эришди. Трансфер нархи 28 млн еврони ташкил этади. Стротманнинг трансферига шахсан Руди Гарсия бошчилик қилди.  Бу икковлон "Рома"да ҳам бирга ишлашган эди.

Corriere dello Sport хабарига кўра, футболчининг ўзи Римни тарк этишни истамаётганлиги ва клуб уни сотганлигини дўстларига айтган. 

Маълумот учун, Cтротман 2013 йилдан буён "Рома" сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсум А Серияда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришган эди.