"Рома" ва Шомуродов ярим финал остонасида!
Javokhir Azimov
Улар ғалаба қозониши шарт.
Бугун Европа Конференциялар лигасида чорак финал босқичининг жавоб учрашувлари ўтказилади.
Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби ўз майдонида Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоасини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олиши режалаштирилган.
Маълумот учун, томонларнинг дастлабки баҳсида Моуриньо шогирдлари меҳмонда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Изоҳлар (0)