"Рома" янги ҳужумчи билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

Бирмингемнинг "Астон Вилла" клубида тўп тепиб келган нидерландиялик ҳужумчи Дониэлл Мален фаолиятини Италияда давом эттиради. Футболчи "Рома" клубига кўчиб ўтди.

Tecno

Рим клуби расмий хабарига кўра, 26 ёшли ҳужумчи мавсум охирига қадар ижара асосида "бўрилар" сафида ҳаракат қилади. Шартномада "Рома" учун футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Мален АПЛ доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!